Хоразм вилоят Янгибозор туман Кенгаши сессиясига масала киритилди

14.06.2024 18:06:58

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Янгибозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида тумандаги санитария-эпидемиологик ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари натижаси халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида муҳокама этилди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Одилбек Машариповнинг ўрганиш ишлари юзасидан маърузаси тингланди.

Таъкидланишича, тумандаги «Дўстлик» «Янгиёп», «Гулистон» ва бошқа маҳаллалар ҳудудидан ўтувчи захкашга аҳоли томонидан ташланган чиқиндилар кўприк атрофида тўсилиб қолаётгани тўғрисида қайд этди. Ўрганишлар жараёнида депутатлик гуруҳининг саъй ҳаракатлари билан мазкур кўприк атрофи бир неча бор тозаланганига қарамай бу ҳолат такрорланиб келмоқда. Сабаби ўрганилганда, «Дўстлик», «Янги ёп», «Гулистон», «Чўполончи» маҳаллаларда чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани боис, аҳоли томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, «Адолат» СДП туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раиси О.Машарипов маърузаси давомида чиқиндиларни белгиланган 10 кундан эмас, 7 кундан кечикмай олиб кетиш таклифини илгари сурди ва ўрганиш жараёнида олиб борилган бир қатор масалалар юзасидан ахборот берди.

Фикр ва мулоҳазалар, савол ва жавоблардан сўнг, халқ депутатлари туман Кенгаши қуйидагича қарор қабул қилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида халқ депутатлари «Адолат» СДП Янгибозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижаси тўғрисидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Одилбек Машариповнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Юқорида қайд этилган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ва тўпланиб қолиш ҳолатларини бартараф этиш масаласи туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими, «Тоза ҳудуд» ДУК туман бўлими ҳамда тегишли идора ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига юклатилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисидаги низомда белгиланган функционал вазифаларни виждонан бажариш ва масъулиятни ошириш, туман аҳолисини санитария-эпидемиологик осойишталигини сақлаш, аҳоли орасида юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш, овқатдан заҳарланишга йўл қўймаслик, болалар муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналарида санитария қонунчилигининг бажарилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилди.

Туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг таклифи эътиборга олиниб, чиқиндиларни 10 кундан олиб кетиш учун белгиланган норма 7 кун деб белгиланди ва чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилиши қаттиқ назоратга олинадиган бўлди.

Тозаликка риоя қилиш, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаб кетиш каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида ОАВ билан ҳамкорликда тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борилишини таъминлаш Маҳалла фуқаролар йиғинлари, «Тоза ҳудуд» ДУК ва бошқа тегишли ташкилотлар, барча партияларнинг туман Кенгаши депутатлик гуруҳлари масъул этиб белгиланди ва мазкур қарор амалиётга йўналтирилди.

Туманда сессияга масала киритиш давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+