Хоразмда ҳудудий Кенгашларнинг сайловга тайёргарлик ҳолатлари ўрганилмоқда

21.06.2024 11:06:38

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тоҳир Палванов партиянинг шаҳар ва туман Кенгашларига бориб Кенгашлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Хусусан, партия етакчиси партиянинг Тупроққалъа Кенгаши фаолиятини ўрганиш, сайловга тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишиш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Кенгаш офисига борди. Т.Палванов даставвал Кенгаш жойлашган бино ва партия офиси ҳолати билан танишди.

Шундан сўнг, «Адолат» СДП Тупроққалъа туман Кенгаши раиси Отахон Абдуллаев билан мавжуд камчиликлар тўғрисида суҳбатлашди.

Унда, партия сафига аъзоларни қабул қилиш, аъзолик бадалининг тушуми, мансабдор шахс эшитувларини ташкил этиш, доимий комиссия ва сессияга масала киритиш борасидаги оқсоқликлар муҳокама этилди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилди.

Йил бошида тузилган режа ва партиянинг Сиёсий Кенгашидан келган топшириқларга асосан, туман Кенгаши томонидан турли лойиҳалар юзасидан тадбирлар ва давра суҳбатилар, юзма-юз мулоқотлар белгиланган санада ташкил этилган ва тадбирлар маълумотлари вилоят Кенгашига тақдим этиб борилган.

Шунингдек, сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилганда, номзодлар рўйхати шаклланганлиги, номзодларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқувлар йўлга қўйилгани кузатилди.

Вилоят Кенгаши раиси Т.Палванов томонидан туман Кенгашини янада жадаллаштириш борасидаги билдирган фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари амалиётга йўналтирилди.

Партия етакчисининг ҳудудий Кенгашлар фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+