Хоразмда ишончли вакилнинг тарғибот учрашувлари қизғин паллада

07.10.2021 17:10:59

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДП кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Икрам Абдуллаевнинг  воҳа бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари қизғин паллага кирган.

 Хусусан,  Янгибозор туман “Истиқлол” маҳалласида жойлашган “Маданият саройи”да,  Янгиариқ туманидаги 11-сон ихтисослаштирилган мактабда, Тупроққалъа туманидаги  6-сон болалар мусиқа санъат мактабида, Гурлан туманидаги “Маданият саройи”да, Хива шаҳридаги педогогика коллежида ҳамда Боғот туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида  ишончли вакилнинг  сайловчилар билан учрашуви  кўтаринкилик билан,  савол-жавоб, фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ташкил этилди.

Учрашувлар даставвалида номзоднинг таржимаи ҳоли тўғрисидаги фильмнинг  намойиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг  Б.Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида илгари сурилган асосий масалалар, илғор ғоялар тўғрисида  ишончли вакил сайловчиларга  содда ва ҳаётий мисоллар билан  тушунтириб берди.

Номзоднинг сайловолди дастурида илари сурилган 11 та йўналиш орқали илгари сурилган халқчил ва илғор ғоялар  сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Таълим, тиббиёт, адолат ва қонун устуворлиги учун, ёшлар масаласи ва бошқа     соҳаларга оид йўналишлар тўғрисида  фикр, мулоҳазалар ҳамда саволлар  қизғин тус олди. Саволларнинг барчасига ишончли вакил асослар билан жавоб берди.

Учрашувлар сўнгида партиямизнинг мадҳияси  янграб,  сайловчиларга  кўтаринкилик улашилди.

Воҳамизда ишончли вакил учрашувлари  давом этмоқда.

                                                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

          

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+