Хоразмда  мансабдор шахс ҳисоботи эшитилди

10.03.2022 12:03:02

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан  вилоят ҳокимлиги тасарруфдаги “Депутатлар хонаси”да “Мансабдор шахс” эшитувига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи, тегишли доимий комиссия аъзолари, ҳамкор ташкилот вакиллари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни ўтказишдан  мақсад –  муассаса  фаолиятида учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги  “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи  ва тегишли доимий комиссиялар томонидан амалий ёрдам кўрсатишдир.   

Йиғилиш кун тартибида, жорий йилнинг 4 март куни Давлатимиз Раҳбари раислигида  бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида олий ўқув юртларининг фаолияти ва  талабаларнинг бандлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган устивор вазифалар асосида   таълим тизимида олиб борилаётган  ислоҳотлар, қўйилган талаблар ижросини таъминлаш,  соҳа ривожи учун тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш орқали  талабаларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш  шунингдек, Учинчи Ренессанс  яъни Уйғониш даврининг аҳамияти ва кутилаётган натижалари  асносида ёшларни билим ва кўникмаларини  мустаҳкамлашга қаратилди.  

мансабдор21

Йиғилиш кун тартибида  Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалининг ҳозирги кундаги фаолияти, талабалар ётоқхонасидаги шароитлар, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ва хорижий талабаларга яратилган имкониятлар юзасидан  амалга оширилаётган ишлар ҳамда муассасада фаолият юритаётган кадрлар салоҳияти, муассаса томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва  моддий техника базаси ҳолати бўйича,  Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали директори Рашид Рўзибоевнинг  ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида ҳозирда 3 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Шундан 230 ўринли ётоқхонада  имконият яратилиб, 330 нафар талаба  ётоқхонада билан таъминланган. 800 нафар талаба ижарада яшамоқда. Шундан кам таъминланган оила фарзандларининг 100 нафарига ижара пули тўлаб берилмоқда. Шу кунларда 100 нафар талабалар учун кастил ётоқхонаси  қурилиши тугалланиш арафасида. Шунингдек, 7та давлатдан  жами 830 хорижлик талаба  таҳсил олмоқда.  Уларга миллий урф одатлари учун  барча шароитлар яратилган.

Маърузачи  филиал фаолияти тўғрисидаги батафсил маълумот бериб ўтгандан сўнг жиноятчилик, муассасанинг миллий рейтинги, талабаларга яратилган  имкониятлар каби бир қатор масалалар юзасидан саволлар ўртага ташалди.

Хусусан,  2021 йилда иккита жиноят содир қилинган бўлиб, шундан биттаси хорижлик талаба томонидан коррупция, иккинчиси хивалик талаба томонидан автоҳалокат ҳодисаси  содир қилинган.  Шунингдек, 285 талаба ҳам ўқиб ҳам ишламоқда. Шундан 35 таси расмий қолганлари турли жойларда  норасмий ишламоқда.      

Кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар, таклиф ва тавсиялар муҳокама этилди ва иштирокчилар қизиққан саволларга  соҳа мутахассислари томонидан  атрофлича жавоблар берилди ва  бу каби йиғилишларни   ҳамкорликда ташкил этиш келишиб олинди.

Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

                                                                          Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                        “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши  

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+