Хоразмда номзоднинг сайловолди дастури қўллаб-қувватланмоқда

27.09.2021 15:09:19

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  партиямиздан кўрсатилган номзод - Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили  Икрам Абдуллаевнинг  Хазорасп туман “Наврўз” маҳалласида жойлашган 35-сон оилавий поликлиникада  сайловчилар  билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашув даставвалида, ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли билан иштирокчиларни таништирди ва  сайловолди дастуридан муносиб жой олган халқчил ва ҳаётий устувор ғояларнинг мақсад ва вазифалари, мазмун ва моҳияти тўғрисида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Саида Саидова,  иштирокчи:

–   Давлат бошқарувининг барча соҳаларида, айниқса, суд тизими ва ҳуқуқни  муҳофаза қилиш идоралари фаолиятида, таълим соҳасида  коррупцияни йўқ қилиш масаласи ҳамда аҳоли, ҳусусан, ёшлар ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳити ва маданиятини шакллантириб, давлат органлари  ва мансабдор шахслар фаолиятига “Тоза қўллар” сиёсатини сингдириш ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган  номзоднинг мақсадлари  биз-иштирокчиларга жуда ҳам маъқул бўлди. Чунки,  коррупциясиз жамиятнинг келажаги буюкдир.     

Фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган учрашув сўнгида сайловчилар қизиққан саволларга ишончли вакил томонидан батафсил жавоблар олишди.

photo_2021-09-28_14-31-41

 photo_2021-09-28_14-31-37

Учрашув Шовот туманининг энг чекка ҳудудидаги “Арбек”,  Қўшкўпир туманидаги “Шеробод”  маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этди ва номзоднинг  сайловолди дастуридаги асосий йўналишлар сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

photo_2021-09-28_14-31-32

Воҳамизда ишончли вакилнинг учрашувлари давом этмоқда.

                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                      Ўзбекистон  “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+