Хоразмда партиядош шифокорлар сони ортиб бормоқда

02.08.2022 10:08:27

«Адолат» СДП Хонқа туман Кенгаши ташаббуси билан туман Тиббиёт бирлашмасида «Саломатлик посбонлари партия эътиборида» мавзусида сиёсий, маънавий-маърифий, тадбир ўтказилди.

Тадбирга шифокорлар, партия фаоллари, депутатлари иштирок этишди.

Тадбирни тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Муроджон Раҳматуллаев кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева «Адолат» СДПнинг мақсад ва вазифалари, сайловолди дастурида илгари сурилаётган илғор ғоялар ва уларнинг амалиётга йўналтирилиб, юқори натижаларга эришилиб келинаётгани ҳамда партия лойиҳалари томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди.

Фикр ва таклифлар, баҳс ва мунозаралар қизғин тус олган тадбирда иштирокчилар қизиққан саволларига соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ шифокорлар партияга аъзо бўлиш истагини билдиришди ва партия фаоллари томонидан аъзоликка қабул қилиш жараёнлари бошлаб юборилди.

Нигора ЖУМАҚОВА,

«Адолат» СДП

Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+