Хоразмда партиямиз фахрийларига эҳтиром кўрсатилмоқда

21.06.2024 17:06:02

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган «Эъзоз ва эътибор» лойиҳаси орқали партиямизнинг мақсад ва вазифаларини, устувор ғояларини кенг омма орасида тарғиб қилиб, партиянинг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган партия фахрийлари, фаоллари ҳамда депутатларни ибратли ҳаёт йўллари юртдошларимиз эътиборига намуна сифатида ҳавола этиб келинмоқда.

Лойиҳамизнинг бу галги меҳмонлари, кўп йиллардан буён партия ходимлари билан елкама- елка туриб партиямизнинг кенг омма орасидаги обрў-эътиборини юксалтиришда хизмат қилиб келаётган партиямиз фахрийларидан, фахрий журналист Марямжон Ҳолмуротова ҳамда Урганч шаҳар «Ўзбекистон» маҳалласида кутубхона очиб, эл-юртга зиё улашиб келаётган Ҳуржоной опа Бекниязовалар бўлди.

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгашида мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган «Партия фахрийлари эъзозда» мавзусидаги давра суҳбати давомида лойиҳамиз меҳмонларининг босиб ўтган ибратли излари тўғрисида қизғин фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Марямжон Ҳолмуротова, лойиҳа меҳмони, суҳбатдош:

  • Кўп йиллардан буён партиянинг фахрийси сифатида партия фаоллари билан суҳбатлашиб келаман, партия томонидан ташкил этилган тадбирларда иштирок этаман. Партиялар жуда кўп, «Адолат» СДПга бўлган меҳрим бўлакча. Тоҳиржон Палванов раҳбарлигидаги бу жамоа вилоятимизда ўз ўрни, ўз нуфузига эга бўлиб келмоқда. Уларнинг бирдам, ҳамжиҳатлилик, бир ёқадан бош чиқариб, аҳиллик билан иш олиб боришларига доим ҳавас қиламан. Бугун қувончим чексиз, кичкинагина меҳнатимни қадрлаб ташаккурнома билан тақдирлашди, китоблар жамланмаси беришди. Эътибордан бошим кўкка етди. Доим дуодаман.

Хуржаной Бекниязова, лойиҳа меҳмони, суҳбатдош:

  • Партияга аъзо бўлганимдан доим хурсанд юраман. Партия ходимларининг меҳрибонлиги, жонкуярлиги, айниқса уларнинг беморлар, боқувчисини йўқотганлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, ҳолидан хабар олиб юришлари, бемор болажонларга беғараз донорлик қилишлари эътиборимни тортади. Яхши-ёмон кунингда ёнма-ён туришади. Меҳр кўрсатишади. Уларга бўлган ҳурматим чексиз. Доим партия томон талпинаман.
  • Эъзоз ва эътибордан хурсанд бўлган фахрий сафдошларимиз шукроналик билдириб, дуога қўл очдилар. Элимиз, юртимизга тинчлик осойишталик, партия ишига ривож тилашди.
  • Бир сўз билан айтганда, қаерда эътибор ва эҳтиром туйғуси кучли бўлса, шу жойда инсон қадр-қиммати юксалади, ўсиш-ривожланиш бўй чўзади.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+