Хоразмлик   азми шижоатли,  ёш онколог  партиядош шифокорлар

22.07.2022 17:07:57

Аввал хабар берганимиздек, «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Хоразм телерадиокомпанияси ҳамкорлигида  партиямизнинг дастурий-ғоялари ва устувор вазифаларини  ҳаётга татбиқ этиш ҳамда  Янги Ўзбекистонимизни барпо этилишида муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган партиядошларимизнинг ибратли ҳаёти ва  фаолияти тўғрисида  лавҳалар тайёрланиб, эътироф ва намуна сифатида  юртдошларимиз эътиборига ҳавола қилиниб келинмоқда.

Хусусан,  партиянинг «Эҳтиром» лойиҳаси доирасидаги галдаги мақсадимизни Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази  Хоразм вилоят филиалида  фаолият олиб бораётган ёш шифокорлардан  филиалнинг  Химиотерапия бўлими шифокори Наргиза Абдуллаева ҳамда филиалнинг поликлиника Ультратовуш шифокори  Умида Палвановаларнинг фаолияти билан яқиндан танишдик. 

Онколог шифокор  Наргиза Абдуллаева  Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалини муваффақиятли якунлаб, 2018 йилда ўз соҳаси бўйича  вилоят онкология марказида  иш фаолиятини бошлаган.  Қисқа вақт ичида тажрибали устозларининг кўмаги билан истеъдодли ёш шифокор филиал жамоаси ҳамда беморлар эътиборидан  муносиб ўрин олди.

  • Бир неча ой олдин соғлиғим ёмонлашиб, безовта бўла бошладим, -дейди суҳбатдошимиз Умиджон Раҳимов. – Текширув натижаларига кўра,  ходжкин   лимфомаси 2-босқич ташхиси қўйилди. Қўрқувдан яшаш завқим анча пасайиб кетди. Аммо, хавотирларим  ортда қолиб кетди, чунки  даволаниш учун  Хоразм вилоят Онкология марказига  келганимда истараси иссиқ, хуш муомалали  шифокорлар менга далда бўлишди.  Айниқса,  Наргиза Абдуллаева  ўзининг  тиббий маҳорати ва психологик  ёндашувлари билан мени яна ҳаётга қайтарди.  Яшашга бўлган меҳрим, ишончим янада уйғона бошлади. Ҳозирда соппа-соғман.Ишчанлик кайфиятим ҳам барқарор бўлди. Шунчалар шароитларни яратиб берган Давлатимиз ва  шифокорлардан миннатдорман.   
  • Таъкидланишича, Химиотерапия бўлими 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, йилига 1600 бемор ётиб даволанади. Бўлимда кимёвий даволаниш сўнги йилларда 90% ошган. Бўлимда даволанаётган  бемор  болалар ўйнаши учун   махсус хона ташкил этилган.
  • Олий таълимда ўқиб юрган пайтларим хонадонда-хонадон юриб, беморлар билан дилдан суҳбатлашар эдик, – дейди Наргиза Абдуллаева.– Беморларнинг аксарияти онкология касаллигига чалиниб, охирги кунларини яшаётганидан жуда таъсирланар эдим. Ҳозирги кунда  энг долзарб ва оғир онкологик касаллигини яшариб бораётганига  бефарқ  қаролмадим ва  соҳа ривожига ҳиссам қўшилишини жуда-жуда хоҳладим ва онколог шифокори бўлишни  мақсад қилдим. Филиалимиз раҳбари  Тоҳиржон  Палванов ва бошқа устозларимиздан тиббий билимларимни бойитиб бормоқдаман. Раҳбаримиз ташаббуси билан яқинда Санат- Петербург шаҳрида бўлиб, россиялик тажрибали онкологлар билан тажриба алмашиб келдик ва онкологик билим ва кўникмаларимизни беморларни соғлом ҳаётга қайтаришга сафарбар этмоқдамиз. Бемор мижозингни тузалиб, фаровон ҳаётга қайтганини кўришдек бахтдан янада  шижоатга тўлар экансан.
  • Шундан сўнг суҳбатимизни   филиалнинг Поликлиника  Ультратовуш шифокори  Умида Палванова билан давом этдик. У.Палванова  2018 йил ТТА Урганч филиалида педагогика йўналиши  2-18-2020 йилларда Россия Калининград  шаҳридаги «Иммануил Кант» номидаги  «Балтик»  федерал  университети  тиббиёт институти  Ультратовуш диагностика йўналишини тамомлаб, вилоят Онкология марказида фаолиятини бошлаган. Ёш шифокор  тез кунда ўзининг тиббий истеъдоди билан  халқимиз ишончига сазовор бўлди.
  • Бугунги кунда Онкологик касалликлар тиббиётда долзарб  ва кенг муҳокама  қилинаётган касалликлардан  бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас, -дейди  У.Палванова. Муҳтарам Президентимиз томонидан  соҳага ва соҳа ходимларига қаратилган эътибор  ва берилаётган  имкониятлар биз ёш шифокорлар учун ҳам имконият эшикларини очди. Олдимизга  инсон саломатлигини асраб-авайлаш орқали, уларнинг қадри ва қимматини улуғлаш, эъзозлаш  учун улкан вазифаларни белгилаб олдик.  Жамоамнинг менга билдирган ишончи зиммамга улкан масъулиятли вазифани юклаганини доим ҳис қиламан.  Халқим  менга ва менинг тиббий маҳоратимга  ишонч билан талпинаётганини бир дақиқа ҳам унутишга ҳаққим йўқ. Бу ишончни бор истеъдодим ва қобилиятим, куч-ғайратим билан оқлашга қарор қилганман.
  • Бир сўз билан айтганда, ёш, ёниқ юракли  шифокорларнинг  ярим кунлик  фаолиятига ҳамроҳ бўлар эканмиз,  уларнинг азми шижоатига ҳавасимиз келди. Навбат кутаётган беморлар ёки мурожаатчиларнинг  текширувлар ва муолажалардан сўнг  хурсандлиги,  миннатдорлиги бир томон бўлса,  айрим мижозларининг  инжиқликларию хархашаларига метиндек ирода билан ижобий ёндашув маҳоратларига  қойил қолдик ва   қалбингиздаги азми шижоат  ҳеч ҳам сўнмасин,  дея суҳбатимизни якунладик.                                                              

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+