Хоразмлик ғолиб бўлган ёш рассомлар тақдирланди

13.12.2022 14:12:54

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция ранглар жилосида» республика кўрик -танлови ташкил этилган эди.

Танлов натижаларига кўра, хоразмлик 11 нафар ёш иқтидорли рассомларнинг ишлари экспертлар томонидан ғолиб деб топилди ва чизган расмлари режа қилинган китобга киритиладиган бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ғолибларни тақдирлашга қаратилган маънавий-маърифий ташкил этилди.

Партия фаоллари, депутатлари, ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари, ота-оналари иштирок этган мазкур тадбир табрик сўзлари билан янада кўтаринки руҳда ўтди.

Маҳлиё Жабборова, Урганч шаҳридаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси, кўрик-танлов ғолиби:

-Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. Конституциямизнинг 22-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди» деб белгилаб қўйилган. Мен шу моддани мусаввирлик қобилиятим, меҳрим билан имкон даражасида тасвирлашга ҳаракат қилдим.  Ғолиб бўлганимдан хурсандман.

Ушбу кўрик-танлов ўз устимда кўпроқ ишлашга ундади ва келгусида Ватаним учун буюк ишларни амалга оширишимга замин яратди.

Бир сўз билан айтганда, партия томонидан ташкил этилаётган бу каби кўрик-танловлар ёшларни иқтидорларини юзага чиқариш ва уларни ўз қобилиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишларида хизмат қилиши орқали юртимиз тараққиётида муносиб ўрин эгаллаб келаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

                                                                                                 Замира Абдуллаева

    “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+