Хоразмлик ёш адолатчилар етакчиси тақдирланди

01.07.2024 14:07:21

Партиянинг халқимиз орасидаги нуфузини тобора ошиб боришида партиянинг Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари қошида ташкил этилган «Ёшлар қаноти» ларнинг фаоллиги жуда муҳим ҳисобланади.

Айниқса, турли даражадаги сайловларда, юқори сиёсий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлган ёшларнинг тарғибот ва ташвиқот ишларидаги самарали фаоллиги партиянинг муносиб ўринларни эгаллашида кузатилиб келинмоқда.

Хусусан, «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган «Ёшлар қаноти» ўз атрофига 34130 нафар фаол ёшларни бирлаштириб, партиянинг мақсад ва вазифаларини, асосий ғояларини ҳаётга татбиқ этишда партия ходимларига камарбаста бўлишмоқда. Шунингдек, улар танловлар, тадбир ва учрашувларда, ташаббускор сифатида фаолликни қўлдан беришмаяпти.

30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» раиси Хуршид Давлатов партия Сиёсий Кенгаши томонидан партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг омма орасида тарғиб қилишдаги фаоллиги учун ташаккурнома билан тақдирлангани қувонарли бўлди.

Хуршид Давлатов, партиянинг вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» раиси: Партия сафида туриб халқимиз равнақи учун хизмат қилаётганимдан хурсандман. Жамоам билан бирга меҳнат қилиб кам бўлмадим, орзу-ниятларим бирин-кетин амалга ошмоқда, сафимизга янги иқтидорлар, ташаббускор ёшларнинг келиб қўшилаётганидан янада ишчанлик кайфиятим ошиб бормоқда. Айниқса, партия томонидан меҳнатларим эътиборга олиниб, ташаккурнома билан тақдирланганим, зиммамга янада юксак масъулият юклади. Бор билимим ва салоҳиятимни партиям ривожи ва юртимиз фаровонлиги учун сафарбар этаман.Бир сўз билан айтганда, эътибор ва эҳтиром шаклланган жойда меҳнат унумдорлиги юқори бўлади. Партия томонидан ҳар бир ходимнинг самарали фаолияти эътибордан четда қолмаётгани боис, партиямизнинг халқимиз орасидаги танилувчанлиги, юксак мартабаси ошиб бормоқда.


Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+