Ҳорманг теримчилар!

21.10.2022 13:10:49

Айни кунларда юртимизнинг барча вилояту туманларида пахта йиғим-терим ишлари қизғин ўтмоқда. Дала меҳнаткашлари бугунги кунда ҳосилни ёмғирли кунлар келиб қолмасдан, нес-нобуд қилмай йиғиб олиш учун бир мақсад йўлида бел боғлаб, азму-шижоат билан хизмат қилмоқда.

Ушбу хайрли ишларда илғор теримчиларимизга ҳорманглар, дея «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Элликқалъа туманидаги «Элликқалъа» овул фуқаролар йиғинида жойлашган «Бобур гўзал» фермер хўжалигига ташриф буюрилди.

Ташриф давомида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Каипбергенов ҳашарчилар билан самимий суҳбатлашиб, хирмонига барака, белларига қувват тилаб, илғор теримчиларга партия томонидан тайёрланган эсдалик совғаларини топширди.

Ушбу Алишер Розумов раҳбарлигидаги «Бобур гўзал» фермер хўжалиги жорий йилда 53 гектар майдонда пахта ҳосилини етиштириб, давлатга 180 тонна пахта топширишни режалаштирган.

Биз ҳам ўз ўрнида далалардаги ҳосилни йиғиб-териб олишда фаол иштирок этаётган барча теримчиларга ҳорманглар, дея куч-ғайрат тилаб қоламиз!

Уринбай КАРИМОВ,

«Адолат» СДП Элликқалъа тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+