Хотин-қизлар бандлиги депутат эътиборида

16.02.2024 14:02:30

Депутатлар томонидан халқ муаммолари ўрганилиб улар юзасидан тегишли ташкилотлар билан музокаралар асосида келишилган ҳолда жамоатчилик назорати ўрнатилаётганининг гувоҳи бўляпмиз.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Ҳамидов Мақсуд Амоновични ҳар доим сайловчиларининг дарду ташвишлари билан банд эканлигига гувоҳмиз.


Жумладан, жамиятда хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари ва моддий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, меҳнат қилиб, даромад манбаига эга бўлишларига яқиндан кўмаклашиш доимо диққат-эътибор марказида. Шу нуқтаи назардан, куни кеча вилоятнинг олис ҳудудида жойлашган Олот туманида фаолият юритаётган “Парвоз қурувчи” МЧЖга бориб, тикувчилик, чеварлик билан шуғулланиб келаётган 200 нафардан ортиқ хотин-қиз, тикув цехлари эгалари билан учрашди.


Самимий тарзда кечган мулоқотда туманда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Парвоз қурувчи” тикув фабрикасига малакали чеварларни ишга қабул қилиш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш хусусида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, уйда бекор ва даромадсиз қолган Нафисахон учун ҳам бу корхона ўз хизматини таклиф этиб, тикувчиликни билгани боис касаначилик асосида тушадиган буюртмаларни бемалол уйда тикиб, тайёрлаб бериш орқали даромад олаётгани айтиб ўтилди. Нафисахонга давлат томонидан субсидия ҳисобида олган тикув машинасидан унумли фойдаланилаётганини ҳам таъкидлаб ўтилди. “Парвоз қурувчи” МЧЖ 2022 йилнинг иккинчи ярмида, туман марказидаги Наврўз маҳалласида алоҳида ер майдонини ўз тасарруфига олиб, 10 сотихида 3 қаватли замонавий иншоотни қуриб битказиб, цехни зарур дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозлаб, тикувчилик фабрикасининг фаолиятини йўлга қўйган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган кийим-кечаклар хориждаги буюртмачилар назарига ҳам тушган. Ўтган йилдан бугунга қадар корхона мутасаддилари қиймати икки миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни экспортга жўнатиш ҳаракатида. Муҳими, фабрикада маҳалла “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган, айтиш мумкинки, қўлида гулдай ҳунари бўлиб, ишсиз ва даромадсиз қолган чеварлардан иборат 200 нафардан ортиқ хотин-қиз меҳнат қилишмоқда.

Тўра Шарипов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+