Хотин–қизлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа

05.08.2024 10:08:59

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси мажлисининг 2023 йил 24 ноябрдаги 8-сонли баённомасининг ижросини таъминлаш бўйича Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Дилоромхон Меҳмонова томонидан Қувасой шаҳрининг Дўстлик МФЙ ҳудудидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, янги кичик лойиҳаларни амалга оширишнинг тартиб таомиллари ҳақида тушунтиришлар берди.

Иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимининг яратилиши, уларни тадбиркорликка ўқитиш, касбий кўникмаларини оширилиши ва муносиб иш топишларига кўмаклашиш орқали жамиятда илғор фикрли аёллар сони янада ортади.

Ўнлаб иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ўз хонадонида қандолат ишлаб чиқаришни йўлга қўйишлари ва оиласига қўшимча даромад олиб киришлари учун зарур кўмаклар берилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+