Хотин-қизлар фаоллиги-жамият ривожининг муҳим омили

27.09.2022 11:09:57

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қизириқ туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги 7-сонли умумий таълим мактабида юқори синф ўқувчилари ўртасида «Хотин-қизлар фаоллигини ошириш - жамият тараққиётининг муҳим омили» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари, мактаб педагог-ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчи қизлари иштирок этишди

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, айниқса, ўсмир қизларни илм-маърифатли, жисмонан ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш борасида келгусида муҳим ҳаётий вазифалар борлиги, шу мақсадда ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтириш зарурлиги ҳақида сўз юритилди. Айтиш жоизки, жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, комил фарзандларни вояга етказиш, ўз салоҳияти, қобилияти билан оиласи ва юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ифодалайди, албатта. Бошқача айтганда, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлаш юрт равнақи ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи омиллардан бири саналади.

Дилдора Каримова, партия туман «Аёллар қаноти» Кенгаши фаоли, тадбир иштирокчиси:

- Тадбирда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтириш, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини, уларнинг меҳнати учун бир хил ҳақ тўланишини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлик ва мослашувини таъминлайдиган дастурларни илгари суриш, аёлларнинг давлат органлари барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг ташаббус ва изланишларини рағбатлантириш ўзаро ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари сифатида қайд этилди.. Хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил этиш, аввало, ўз фаолиятимизга танқидий ёндашишни тақозо этади. Жойларда ўтказилган мулоқотлар доирасида маҳаллалар ҳаёти, фуқароларни ўйлантираётган масалалар, хусусан, оилалардаги маънавий муҳит ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш асносида ҳам бунга амин бўлдик.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Назокат Хидирова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+