Хотин-қизлар ғамхўрлик ва эътиборда

10.05.2022 20:05:59

Маълумки, жорий йилнинг 7 мартида “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Таъкидлаш керакки, 2022-2026 йилларда хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқишнинг режалаштирилган асосий йўналишлари, янги таълим муассасаларини ташкил этиш истиқболлари, қизларга фоизсиз кредитлар бериш амалиётини йўлга қўйиш масалалари тўғрисида жамаотчиликни хабардор қилиш, янги иш ўринларини яратиш, таълим шартномаларини тўлашнинг 7 йилга узайтирилиши ҳамда қизларнинг магистратура таълимини тўлиқ гранд асосида ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Бу борадаги ишларнинг дастлабки натижалари жамият ҳаётида ўз аксини топишга улгурди. 

“Адолат” социал-демократик партияси давлат аҳамиятига молик ушбу ишларда ўз электорати орқали ҳисса қўшиб келмоқда. Айниқса, “Аёллар қаноти” жамоаларида ушбу ишларнинг қай тарзда олиб борилаётганлиги доимий назоратга олинган. Маҳаллаларда аёлларнинг иш билан таъминланганлик даражаси, саломатликлари, оила мустахкамлиги, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан билимларини ўстиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бугунги кунда хотин-қизларнинг бизнес таълим олишларига имконият яратилиб, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун шароитларни кенгайтириш масаласи устувор жиҳатлардан бири бўлиб турибди. Бу бўйича давлатимиз томонидан бир қанча қонун ва қарорлар ишлаб чиқилди. Ушбу қонун ва қарорларнинг тўлиқ мустахкамланиши учун ҳар бир хотин-қиз ўз имкониятларидан оқилона фойдаланиш кўникмасини амалга оширишлари лозим.

Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашларида иш олиб бораётган депутатлар фаолиятида юқорида санаб ўтилган ишларнинг амалий ҳаётдаги инъикоси бўй кўрсатмоқдаки, кўплаб ижтимоий масалаларда аёллар ва хотин-қизларга моддий-маънавий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. Керакли ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, зарур йўналишни танлаб олишларига кўмаклашилмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+