Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

07.06.2022 16:06:40

Сўнгги йилларда юртимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъдоди ва қобилиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Бекобод шаҳар  Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумининг фаоллар залида  “Хотин-қизлар хуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни мақсадда ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши аъзолари, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, “Адолат” СДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси Мамиров Бобур Амирқулович ва Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари ва партия маъсул ходимлари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти раислари, “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич кириш сўзи билан очди.

Давра суҳбатида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникма олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш масалалари доирасида фикр юритилди.

Шунингдек ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Аёллар дафтари” орқали манзилли қўллаб-қувватлаш, жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш мавзусида сўз борди.

Шунингдек, “Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, Республика маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар”, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳақида” сингари мавзуларда қизиқарли ва фойдали маърузалар тингланди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДПТошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+