Хотин – қизлар ҳуқуқларига бағишланди

09.02.2024 11:02:29

   Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Мономаркази кичик мажлислар залида "Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти" нинг Тошкент вилояти бўйича ҳудудий бўлинмасининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг ҳуқуқий онги ва мулоқот маданиятини юксалтириш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш" мавзусидаги лойиҳасини бажариш ва вилоятнинг Оққўрғон туманида хотин-қизлар билан ишловчи маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаолларини ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
   Мазкур лойиҳа юзасидан сўзга чиққан Ўзбекистон "Адолат" СДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Кенгаши депутати, "Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти" нинг Тошкент вилояти бўйича ҳудудий бўлинмаси директори Гулзира Шарипованинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа айрим сабабларга кўра оғир шароитга тушиб қолган аёллар, оилавий зўравонликка дуч келган аёллар, айрим сабабларга кўра ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган аҳоли қатламини ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, зарур ҳуқуқий ҳамда психологик ёрдам ва маслаҳатлар бериш, давра суҳбатлари, ҳар хил тадбирлар ўтказиш орқали улар аҳволини яхшилашга қаратилган.


   Тақдимотда "Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти" нинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан юқорида қайд этилган тоифа аҳоли қатлами билан ишлашга қулайлик яратиш мақсадида вилоят шаҳар ва туманлари маҳаллаларида хотин-қизлар билан фаолият олиб бораётган масъуллар учун "Аёллар учун Қўлланма қонунлар ва норматив ҳужжатлар тўплами" номли китоб ҳамда “Хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолати”номли буклетлар нашр этилди ва тақдимот иштирокчиларига тарқатилди.


   Тадбирда "Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти" директори, ҳуқуқшунослик фанлари номзоди С. А. Ходжаеванинг “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва вазифалари”, ”Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан муҳофаза қилиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш мавзусида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Тошкент вилояти бўлими директори Дилором Махамадалиева,”Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар билан ишлаш” ҳамда “Психологик тренинг” мавзуларида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими психологи Ўғилой Маҳкамоваларнинг лойиҳа юзасидан маърузалари тингланди.
   Семинарда Оққўрғон тумани маҳаллаларида ишловчи маҳалла хотин-қизлар фаоллари,оқила аёллари ва туман ҳокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+