Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш – тенглик тамойилининг муҳим омили

15.11.2021 10:11:03

 “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳарнинг 54-сонли мактабгача таълим муассасасида давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг иштирокини янада кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш – тенглик тамойилининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида мактабгача таълим муассасасида фаолият юритувчи хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбирни Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Рахим Файзиев кириш сўзи билан очиб, хотин-қизлар фаоллиги ва ролини ошириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўзни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Гулчехра Равшановага берди. Депутат Гулчуҳра Равшанова ўз сўзида аёлларнинг аввало оилада ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, гендер тенглигига эришиш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш каби масалалар билан суҳбатни давом эттирди.

Аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила аёллар ўз меҳри билан оиладаги ижобий муҳитни, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни сақлаб турадилар, - дейди, депутат Равшанова. – Бугунги кунда жамият ҳаётида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитларни янада такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш каби муҳим вазифалар ўзининг амалий ечимини топмоқда.

Шунингдек, хотин-қизлар фаоллиги ва ролини ошириш бардавом бўлиб, барча бўғиндаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хотин-қизлар вакилларини кўпайтириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланиб ўтилди.

Давра суҳбати жараёнлари қизиқарли фикр-мулоҳазаларга бой бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди. Мазмунли ўтган давра суҳбати хотин-қизлар дунёқарашини кенгайтиришда, янада фаол ва ташаббускор бўлишларида хизмат қилди.

Тадбир сўнггида 14 нафар хотин-қизлар партия сафига аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

Рахим Файзиев

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+