Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш – тенглик тамойилининг муҳим омили

15.11.2021 11:11:34

Минг йиллардан буён жамиятда аёл ва эркак ўртасидаги тенгсизлик  ва уни ҳал этиш масаласи долзарб бўлиб келган. Жамиятда, оилада уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, иккисининг ҳам масъулиятини бирдек ошириш эртанги авлод учун ҳам, мамлакат ривожи учун ҳам зарур кучга эга. 

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати, психолог Озодахон Дадажонова ташаббуси билан туманнинг 55-умумтаълим мактабида ўтказилган “Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш – тенглик тамойилининг муҳим омили” мавзусидаги давра суҳбатида мазкур масалада сўз борди. Ёшлар ва хотин-қизлар билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг иштирокини янада кенгайтириш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга эътибор қаратилди.

  Мутахассислар томонидан «Ўзбекистондаги гендер тенгсизлиги муаммоси: Зўравонликка қандай барҳам бериш мумкин?», “Гендер тенгликнинг афзалликлари” мавзуларида маърузалар тингланди. Кун тартибидаги мавзулар бўйича иштирокчиларга тўлиқ тушунча берилди. Суҳбат якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволларига жавоб олдилар.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+