Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш – тенглик тамойилининг муҳим омили

18.12.2023 13:12:27

“Адолат” СДП Қоракўл Кенгаши томонидан туманнинг “Жиғачи”, “Кетмондўзи”, “Вахм”, “Осиё” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат ва жамият ҳаётида хотин-қизларнинг иштирокини янада кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш – тенглик тамойилининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида мазкур МФЙларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этдилар.


Тадбирни “Адолат” СДП Қоракўл туман Кенгаши раиси кириш сўзи билан очиб, хотин-қизлар фаоллиги ва ролини ошириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Раъно Шукруллаевага сўз берилиб, депутат ўз сўзида аёлларнинг аввало оилада ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, гендер тенглигига эришиш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш каби масалалар билан суҳбатни давом эттирди.
Аёлларимизнинг оилада тутган ўрни беқиёс. Оқила аёллар ўз меҳри билан оиладаги ижобий муҳитни, қолаверса, бутун жамиятдаги мувозанатни сақлаб турадилар — дейди депутат Раъно Шукруллаева.
Бугунги кунда жамият ҳаётида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитларни янада такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш каби муҳим вазифалар ўзининг амалий ечимини топмоқда.
Шунингдек, хотин-қизлар фаоллиги ва ролини ошириш бардавом бўлиб, барча бўғиндаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хотин-қизлар вакилларини кўпайтириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги таъкидланиб ўтилди.
Давра суҳбати жараёнлари қизиқарли фикр-мулоҳазаларга бой бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди. Мазмунли ўтган давра суҳбати хотин-қизлар дунёқарашини кенгайтиришда, янада фаол ва ташаббускор бўлишларида хизмат қилди.
Тадбир сўнггида 10 нафар хотин-қизлар партия сафига аъзо бўлиш истагини билдириб ўтдилар.

Моҳигул Раҳимқулова
“Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+