Янгиликлар 573
Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш-давр талаби
Партиянинг Қумқўрғон туман Кенгаши томонидан тумандаги «Мурувват уйи» интернатида «Аёлларнинг сиёсий- ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш- демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, «Мурувват уйи» ходимлари, БПТ фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар маърузачилар томонидан мамлакатимизда аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигига, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Шойдил Йўлдошев, Партия Қумқўрғон туман Кенгаши раиси:
-Мазкур тадбир хотин-қизларнинг сиёсий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди. Ҳозирги вақтда хотин-қизлар мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишлари, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, сайловларда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлигини, бугунги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этаётганлиги айтиб ўтилди. Тадбирда шу хусусда фикр-мулоҳазалар юритилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланганлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришда, энг аввало, сиёсий партияларнинг алоҳида ўрни борлиги, улардаги «Аёллар қаноти» тузилмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар ҳам берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилардан тегишлича жавоблар олишди.
Гулшод Турсоатова,
«Адолат» СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг