Хотин-қизлар учун имконият

03.03.2022 12:03:34

Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётгани бу борадаги ислоҳотлар кўламини янада кенгайтирмоқда. Шунингдек, аёлларнинг давлат ва жамият ишидаги иштирокини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам  хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқейини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Айниқса, видеоселектор йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқилишини айтилганлиги мен қатори кўпчилик хотин-қизларни бирдек қувонтирди.

Дастур доирасида янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилиниши, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўланиши, шу билан биргаликда докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилиши хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириб, жамиятнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитларни яратади десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Шоира АКБАРОВА,

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+