Хотин-қизларга оид ҳамкорлик меморандуми

06.02.2024 16:02:25

   Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида истиқболли мақсадлар кўзланган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
   Қайд этилганидек, партия сафидаги 620 мингдан ортиқ аъзоларнинг 52 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 61 фоизини аёллар ташкил этади. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга "Адолат" СДПдан 828 депутат сайланган бўлиб, уларнинг 257 нафари аёллардан иборат. Партияга аъзо бўлган хотин-қизларнинг 19 нафари "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти совриндорлари.


   Бу кўрсаткичлар, мамлакатимизда аёлларнинг партияларга бўлган ишончи ортаётганидан далолат беради.
   Хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида "Адолат" социал-демократик партияси ташаббуси билан "Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи" лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.


   Лойиҳа доирасида ўтган йилда зўравонликка учраган 200 нафар хотин-қизларга "Ҳимоя ордери" олиб берилди.
   Бундан ташқари, 3 мингдан ортиқ хотин-қизлар касбга йўналтирилган. Тиббий кўриклар ташкил этилиб, 20 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилди.


   Тадбир якунида ҳамкорлик меморандуми доирасида хотин қизларга оид масалаларда кенг кўламли ишлар амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Марказий аппарати Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+