«Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш ва зўравонликнинг олдини олиш » мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

29.05.2024 12:05:24

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш , ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, 27- май куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти «Бошланғич таълим» факультетининг мажлислар залида талабалар ўртасида «Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш ва зўравонликнинг олдини олиш » мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Гулхатиша Айимбетова , Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Торешова, Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутати, факультет декани Улбосин Сейтжановалар иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар кенгаши бошлиғи Боғдагул Машарифова олиб борди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон қонунчилигида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, хотин-қизларнинг жамиятдаги ва давлат бошқарувидаги мавқейини ошириш ва иштирокини сезиларли даражада ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир якунида партиямизнинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бўлган бир қатор талаба ёшларга шу жойнинг ўзида аъзолик билетлари топширилди ва партия сафига қўшилди.

 «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+