Хотира – азиз ва муқаддас

07.05.2022 14:05:39

“Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши раиси Л.Ярашев 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” олдидан тумандаги “Қароли” МФЙ “Хорсафет” қишлоғида яшовчи партиямизнинг фаол 80 ёшли фахрийси Бахтиёр Жабборов ҳолидан хабар олиб, ўғлининг ҳайкали қўйилган тумандаги 16-умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар. Ўқувчилар билан биргаликда Бахтиёр Жабборовнинг ўғли Ихтиёр Жабборов хотирасини ёд этдилар.

Маълумот ўрнида, Бахтиёр Жабборовнинг ўғли Ихтиёр Жабборов ҳарбий денгизчи бўлган, 20 ёшида хизмат сафарида ҳалок бўлган. Ҳозирда унинг ҳайкали туман 16-умумтаълим мактабида қад ростаб турибди.

Партия туман Кенгаши раиси Л.Ярашев отахонни байрам билан табриклар экан, Бахтиёр Жабборовнинг ўғли кўрсатган жасоратни халқимиз асло унутмаслигини, яна кўп йиллар роҳат-фароғатда яшашликларини ва 100 ёшларда ҳам партиямизнинг фаол фахрийси бўлиб юришларини тилади. Шунингдек, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Б.Жабборовга туман Кенгаши раиси Л.Ярашев партиянинг қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

                                                                               Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+