Хўжайли туманидаги махсус интернатда учрашув ўтказилди

15.04.2022 14:04:04

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Хўжайли туман Кенгашлари томонидан «Фарзандлари соғлом юрт - қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида, Хўжайли туманида жойлашган 6-сонли сколиоз болалар учун махсус интернат мактабида партия электорати вакиллари билан бирга «Бола қувончи – олам қувончи» мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қайпбергенов сўзга чиқиб, таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва болалар саломатлиги йўлида барча ходимларнинг чинакам фидойи меҳнатларини юксак баҳолаб, болаларнинг соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишига тилак билдирди.

Ўтган йиллар мобайнида партия сайловолди дастури асосида, Республика даражасида барча мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш, яссиоёқли, сколиоз стоматологик касалликларни олдини олиш ва даволаш, болаларга бепул стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш, болаларни бепул дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Партия томонидан мазкур ўрганиш ишлари натижасида мавжуд бўлган муаммолар юзасидан барча даражадаги давлат ҳокимияти ижроия органларининг масъулиятини ошириш ва профилактик тадбирларни кўзда тутувчи давлат дастурларини ишлаб чиқиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Тадбир якунида юртбошимиз ташаббуслари билан мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида таълим ташкилоти атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+