Ҳуқуқ-тартиб ҳимоячиси нега ҳуқуқни бузди?

27.08.2021 15:08:45

Инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги ҳақидаги ғоялар барчамизга таниш. Аммо жамият одамлари бунга амал қилмаслиги устидан кўплаб қарама-қаршиликлар юзага келади. Айниқса, ҳуқуқ-тартиб ҳимоячисининг ўзи бу ишни қилса-чи?

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, жорий йилнинг 17 июль куни Шайхонтоҳур туман ИИБ подполковниги Жалилов Жафар Рофиевичнинг ана шундай инсон ҳуқуқлари топталган жиноятга қўл урганлигига нима дейсиз?! Маълумотларда келтирилишича, подполковник Жафар Жалилов Чилонзор туманида жойлашган “Измир” кафесидан чиқиб маст ҳолатда рулга ўтирган ва автомобилини кафе биносига бориб урган. Натижада 4 киши жиддий шикастланган. Етиб келган ДАН ходимлари уни машинадан чиқаришга ҳаракат қилганида, улардан бири унинг гувоҳномаси билан юзига итариб, машинадан чиқмаслигини айтган. Воқеа жойига етиб келган подполковник Жафар Жалиловнинг укаси уни номаълум жойга олиб кетган. Жабрланганларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган ва кейинчалик ҳам бу ҳақда қайғурилмаган. ДАН ходимлари эса ҳолат бўйича баённома тузишга ҳам улгурмай қолишган. Боз устига кафе биносига ҳам моддий зарар етказилган.

Жабрланганлардан бирининг акаси Шерзод Мамадалиевнинг ижтимоий тармоқда қолдирган хабарига кўра, шифокорлар укасининг 6 ой тўшаккка михланиб ётишини айтишган, чунки унда кўплаб суяк синишлари кузатилган. Мазкур хабарга асосан, бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бу ишни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ҳеч қандай маълумотга эга бўла олмаётганлиги қайд этилган.    

Ушбу мурожаат юзасидан “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига тегишли маълумот тақдим этишни сўраб хат юборди. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИБ томонидан мазкур хат жавоби ижрога йўналтирилганлиги бўйича маълумот тақдим этилган.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+