Ҳуқуқий давлатни барпо этиш йўлидаги муҳим босқич

22.06.2022 15:06:59

Барчамизга яхши маълум, куни кеча давлатимиз раҳбари Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди.

Дарҳақиқат, ўтган қисқа вақт давомида юртимизда бунёдкорлик ва яратувчанлик борасида амалга оширилган ишлар, айниқса одамларнинг дунёқарашида кечган ўзгаришлар кўлами бир неча ўн йилларга татигулик. Амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон, унинг манфаатлари бош мезон қилиб олиниши, жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий қиёфасини ҳам тубдан ўзгартирди. Қолаверса, жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда. Инсоният илмий-технологик даврга қадам қўйди.

 Албатта, Давлатимиз раҳбарининг янгиланаётган Ўзбекистондаги бугунги ислоҳотларни жадаллаштириш, инсон қадрини улуғлаш, халқимизнинг ҳаёт шароитларини янада яхшилаш каби талабларини ўзида ифода этадиган таклифларини кенг жамоатчилик илиқ кутиб олди ва ўз муносабатларини билдиришди.

Ҳар бир давлатнинг асоси-унинг Конституцияси бўлади. Ўзбек халқи барча соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига қадам ташламоқда. Албатта бу бурилишлар ўз навбатида нафақат амалдаги қонунчилик, балки мамлакат Конституциясини ҳам ислоҳ қилиш, янги давр мақсадларини унда тўлиқ акс эттириш вазифасини кун тартибига қўяди. Бундан кўриш мумкинки, Конституциявий ислоҳотлар давр талаби ва тараққиётнинг шарти саналади.Ҳеч кимга сир эмас бугун биз маррани жуда баланд олганмиз. Чунки глобаллашув жараёни шиддати, жаҳонда содир бўлаётган воқеалар ва ҳодисаларнинг ривожланиш тенденцияси шуни тақозо этмоқда.Президентимизнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, янгиланаётган Бош Қомусда кўзда тутилган асосий йўналишларга батафсил тўхталиб ўтди. Албатта, инсоният Президентимиз таъбири билан айтганда илмий технологик даврга қадам қўйди. Жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда. Ана шундай бир пайтда Ўзбекистонда конституцион ислоҳотлар ўтказишга талаб пайдо бўлди. Президентимизнинг конституциявий ислоҳотларга бағишланган йиғилишидаги маърузаси ва унда илгари сурилган ташаббусларни ҳуқуқий давлатни барпо этиш йўлидаги муҳим босқич, деб ўйлайман.  

Мухтасар айтганда, юртимизда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш каби устувор бу йўналишлар Асосий Қомусимизни дарҳақиқат, дунёдаги энг мукаммал ва халқимиз орзу истаклари рўёбини таъминловчи Конституцияга айлантириши шубҳасиз.

 

Абдурашид Артиков,

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+