Ҳуқуқий давлатни барқарор келажагимиз кафолати

28.05.2024 10:05:49

Ўзбекистон «Адолат» СДП Навбаҳор туман Кенгаши Дин ишлари бўйича қўмитанинг Навбаҳор тумани бош мутахассиси Ж.Сатторов, «Қоровултепа» МФЙ билан ҳамкорликда Навбаҳор туманидаги 19-сонли умумтаълим мактаби биносида юқори синф ўқувчилари иштирокида «Ҳуқуқий давлатни биргаликда қурамиз» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда ёшларга ҳуқуқий давлатнинг мазмун моҳияти, экстремизм ҳамда халқаро терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришлар берилди. Айниқса, партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг туб мазмун моҳияти янги таҳрирда қабул қилинган Бош қомусимизда акс этганлиги алоҳида урғуланди.

Шунингдек, хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилиш бўйича фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида, мамлакатимизда айрим тоифадаги ёшларнинг Туркия ва Миср давлатларига диний таълим олиш учун чиқиб кетишни олдини олишга қаратилган маърузалари тингланди. Тадбир сўнггида экстремизм ва терроризмни олдини олишга бағишланган «Залолатга далолат қилаётганлар» номли видеоролик ҳам намойиш этилди.

 

«Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+