“Ҳуқуқий ислоҳотлар – давр талаби”

06.07.2022 17:07:25

Жорий йилнинг 5 июль куни «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Шайхонтоҳур туманидаги 192 умумтаълим мактабида партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида “Ҳуқуқий ислоҳотлар – давр талаби” деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати  ва Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, 192 умумтаълим мактаби ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, фаол ва ташаббускор ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

тадбир2    

Дастлаб тадбир кириш сўзини очиб берган Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова барчани ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича билимларни ўстириш ва мустаҳкамлаш борасидаги ишларда фаол бўлишга чорлади. Шунингдек, сўзга чиққан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов партиянинг мазкур лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда халқимиз ҳаётида ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Халқимизнинг хоҳиш ва истакларидан келиб чиққан ҳолда “Инсон қадри учун” тамойилини бош дастурамал қилиб фуқароларимиз учун энг мақбул ислоҳотларни амалга ошириш мамлакатимизда демократик жараёнларнинг янада жадаллашувига хизмат қилади. Бунда ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини чуқур англаган ҳолда жонбозлик кўрсатаётгани бўлғуси тинч, обод келажагига дахлдорлик туйғуси мустаҳкам эканини кўрсатмоқда. Ҳуқуқий ислоҳотлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб фуқароларнинг ижтимоий, шахсий, иқтисодий, сиёсий, экологик, маданий ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаб, ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий нормага айланиши лозим.

Тадбир давомида сўз олганлар ҳуқуқий ислотлар моҳияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб ўтдилар. 

                                                                                                                    Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+