Ҳуқуқий маданият-сиёсий фаолликни оширади

12.10.2022 15:10:03

Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўрчи туман Кенгаши ҳамда партия туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги 17-сонли умумтаълим мактабида «Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни» мавзусида суҳбати давра ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши вакиллари, депутатлар, БПТ фаоллари, мактаб педагог-ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони хусусида тушунтиришлар бериб ўтишди. Шунингдек тадбир давомида сўз олган «Адолат» СДП фаоллари бугунги кунда жамиятимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб, мазкур масала давлатимизда ҳар томонлама қонун устуворлигини таъминлашга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Мардон Юлдашев, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати:

-Партиянинг ҳудудий Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокидаги мазкур тадбирда юқоридаги фармон ижроси, қонунчилигимиздаги ўзгартишлар, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда пиар технологиялардан фойдаланиш ва бу борада партиянинг ўрни хусусида сўз юритилди. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий омиллари ва жамоатчилик билан ишлаш технологияларига эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, адолат тамойиллари устувор жамиятда ҳақиқатга ишонч ҳисси кучаяди, ижтимоий тенглик, барқарор ривожланиш таъминланади. Бу борада аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришга қаратилган турли тарғибот тадбирлари, жумладан, «Адолат» сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни» лойиҳаси доирасида маҳаллаларда сиёсий ўқувларни ташкил этилаётгани мақсадга мувофиқдир. Партия фаолларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ижобий самара бермоқда.

Семинар якунида иштирокчилар жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларини ошкора, эркин мулоқот шаклида ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятнинг юксалиши фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилишлиги кўрсатиб ўтилди. Ўз ўрнида маърузачилар мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил жавоб беришди.

Жуманиёз Сафаров,

«Адолат» СДП Шўрчи туман

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+