Ҳуқуқий тарғибот жамиятнинг ҳуқуқий маданияти асоси

26.07.2022 14:07:18

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чироқчи туман Кенгаши томонидан туман Халқ таълими бўлими тадбиргоҳида “Янги Ўзбекистоннинг – Янги Конституцияси фарвонлигимиз кафолати” мавзуида  тадбир ташкил этилди. Ёшлар, педагоглар, тумандаги 10 дан ортиқ маҳалла аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтган тадбирда Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга алоҳида эътибор қаратилди.

-Муайян вақт ўтгандан сўнг давлатнинг асосий қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳаётий заруриятга айланиб бормоқда, - деди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарход Жуманов.- Мазкур сиёсий жараён мустақил  мамлакатимизда 2017-2022 йилларда ва “инсон қадрини юксалтириш” мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шароитида муҳим аҳамият касб этади. 

қашқадарё    

-Шу кеча- кундузда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ масала жамоатчилик муҳокамаси марказида бўлиб турибди,-деди халқ депутатлари Кенгаши депутати Собир Ахмедов. – Серқуёш  Ўзбекистон учун Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш янгилик бўлмаса-да, навбатдаги ўзгартиш ва қўшимчалар аввалгиларидан буткул фарқ қилиши кутилмоқда.

Тарғибот тадбирида иштирокчилардан ҳам бир қатор таклифлар олинди.

                                                                          

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+