Ҳуқуқларимизнинг мустаҳкам пойдевори

14.11.2022 14:11:57

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жумладан ёшларнинг бу борада билимларини ошириш Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири. Партия ташаббуси билан ҳар йили Конституциямиз қабул қилинган кун арафасида анъанавий равишда ўтказилаётган «Конституция билимдони» кўрик танлови ўқувчи-ёшларни Бош Қонунимизни чуқур ўрганишларига хизмат қилмоқда.

Айни кунларда ҳудудларда «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида мазкур танловнинг дастлабки босқичи ўтказилмоқда. Жумладан, Андижон туманидаги 29-ИДУМда бўлиб ўтган тадбир ўзига хос байрамга айланди. Иштирокчилар «Ёш ҳуқуқшунос» сифатида Конституциямизни ўрганаётгани ва унга бўлган ҳурматини ифода этдилар.

Савол-жавобларда тенгдошларидан устунлигини кўрсатган мазкур мактаб битирувчиси Райҳона Шуҳраталиева ғолиб деб топилди. Энди у вилоят босқичида иштирок этади.

Райҳона Шуҳраталиева, танлов ғолиби:

-Биз, ёшларнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмасдан, буюк аждодларимизга муносиб инсонлар бўлиб камол топишимизда Бош Қомусимиз мустаҳкам пойдевор бўлмоқда. Қолаверса, танлов сабаб партия ҳаётига чуқур кириб бордик. Унинг фаолияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида янада кўпроқ билимга эга бўлдик. Кейинги босқичларда ҳам фаол иштирок этиш учун кўпроқ ўқишни, изланишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+