Хусусий клиника бепул хизматни йўлга қўйди

07.04.2021 16:04:32

Маълумки,  аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатишни  мустахкамлаш  партиямизнинг сайловолди дастурида  илғор ғоя сифатида  қабул қилинган.

Шу муносабат билан,  партиямиз  фаоллари, депутатлари жойларда бўлиб хонадонма-хонадон юриб фуқароларимиз соғлигидан хабардор бўлишмоқда, тиббий кўриклар ташкил этишмоқда.

Янгибозорлик  депутатимиз, стоматолог-шифокор Малика Қўчқарова   янги очилган  "Malika stom +" хусусий корхонаси фаолиятини  хайрли иш билан бошлади.

-Янги  Ўзбекистонимизни  соғлом  халқимиз билан бирга қуриш  менинг зиммамга ҳам улкан масъулиятни юклади,– дейди Малика Қўчқарова. – Хусусий корхонамда ҳар  ҳафтанинг жума  куни  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили” муносабати билан  ёшларга ва нафақадаги ҳамда  кам таъминланган оилаларга  бепул хизмат кўрсатишни  йўлга қўйдик.

Бир сўз билан айтганда, партиямизнинг халқимиз орасидаги ўрнини мустаҳкамланишида   ҳамда  фуқароларнинг  ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида Малика Қўчқарова каби  халқпарвар, саховатпеша  фаолларимиз  ва   депутатларимизнинг   саъй-ҳаракатлари беқиёс  аҳамиятга эгадир.

Депутатимизни  янги иш фаолияти ҳамда хайрли ишларида омад тилаймиз.

 

                                                                                                                 Шухрат ХУСИНОВ,

                                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                              Янгибозор туман Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+