Ички ишлар - ичимиздаги ишкалми ёхуд хиёнат?

16.06.2020 14:06:46

2005 йилдаги Андижон воқеаси мени қанчалик ларзага солиб йиғлатган бўлса, куни кеча яна шу ҳудудда содир бўлган хунрезлик мени нафратлантирди. Биринчисида Ватанни асрашга отланган халқ, бугун ўз фарзанди ўлимига сабабчи бўлиб турибди.

2005 йилдаги Андижон воқеаси сабабчиларини “Ватан хоинлари” деб атадик. Кечаги ҳолатда ёшгина аёлини тул қолдириб, 3та норасидани етим қилганларни ким ёки нима деб атаймиз?! Пандемияда даврида шифокорлардан кейин қаҳрамонликка даъвогарлар шулар эмасмиди?!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида “ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш масаласи устувор этиб белгиланган эди. Афсуски, айнан “белгиланганича” қоғозда қолиб кетганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Баъзи ҳамкасбларим вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқдалар. Бир кишининг истеъфоси билан ҳеч нарса ўзгармайди. Тизимда бир нафар бўлса ҳам “психологик бузилган” ходим бўлар экан, бу тузилма охир оқибат барибир таназзулга учрайди. Ўзику пароканда бўлса майли-куя, неча инсонлар ҳаётига зомин бўлиши кишини даҳшатга солади.

Кўп ўйландим. Ички ишлар органи дегани бу бизнинг ички организмимиз, қўл билан ушлаб бўлмас, кўз илғамас виждонимиз, қалбимиз бўлиши керак. Лекин бу орган ишламаса, хиёнат қилса – мен бундай организмни вужудимдан юлиб ташлайман. Токи янги, ҳаётбахш тўқима пайдо бўлмас экан, нобуд бўлган ватандошимнинг аёли ва фарзандларининг кўзига тик қаролмайман.

 

Гулруҳ АГЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Akhmatov Orifjon Rasulovich
2020-06-19 01:35:19
Bir vaqtlar baralla XALQ DAVLATGA EMAS DAVLAT XALQ UCHUN XIZMAT QILISHI KERAK!degan gapni eshtib isloxatlar bolishiga tog'risi ishongan edim lekn Ildiz otgan va ildizi qolganlarga chambarchas bog'liq ekanligi haqida oylab qoldim bu Yoshlarning yana qanchasiga bizning kelajagimiz buyuk deb uqitamiz balki yetar biz aldanganimiz bizdan keyingilar dunyo faqat to'y mashina yaxshi levasi bor ish bolsa boldi ekan deb emas ilm fanda texnalogiya iqtisod sog'liqni saqlash da yutiq yangilik rekordlar ornatinlar.dunyoda Oz'bekiston deb sorasak Bunyodkor stadioni bor deb aytib uzimizni uzimiz ustimizdan kulishga qoldi kunimiz
Кодирова Озода Ахмедовна
2020-06-17 15:03:38
Ички ишлар органлари ходимларига жуда катта эркинликлар берилганини хамма фукаролар жуда яхши билишади. Узбекистон иктисодиётини ривожланишига карши катта катта болталарни хам милиция ходимлари уришган. Ривожланиб келаётган ёш Узбекистоннинг тадбиркорларига нисбатан сунъий жиноий ишларни уюштириб, канчадан канча тадбиркорларни хонавайрон килишган. Прокуратура ва суд милиция ходимлари олдида ожиз булиб колган ва шу жараён менимча хали хам давом этаяпти. Бу ишларни ташкил этишда бош кош булган ходимлар эса хозир вазирликнинг катта катта мансабларини эгаллаб келишмокда. Бу сузларимни хаммасига менинг далил исботларим бор.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+