Ички ишлар органлари ходимлари донорлик қилишди

09.12.2021 11:12:16

Партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан 3-декабрь - “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят Қон қуйиш марказида акция тадбири бўлиб ўтди.

Акцияда Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ҳамда ИИБ Навоий халқаро аэропорти хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳарбий қисм ходимлари фаол иштирок этишди.

Эътиборлиси партия томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу тадбир йилдан йилга жамоатчилик орасида янада оммалашиб бормоқда. Жорий йилда ўтган акцияда партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, ходимларидан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа турли соҳа вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Табиийки, бу каби чора-тадбирлар саховатпеша инсонлар сафининг кенгайиб бораётганлигини яна бир далилидир.

Бу орқали юзлаб болажонларнинг соғлом ҳаётга қайтишига беминнат ёрдам вазифасини ўташи шубҳасиз.

Шерзод Исоқов, Навоий халқаро аэропорти хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳарбий қисм капитани:

-Ушбу акцияда иштирок этиш орқали ўзимда ажиб хотиржамлик ҳис этмоқдаман, сабаби ўз хизмат вазифамиз билан халқимизнинг осойишталигини таъминлаш бурчимиз. Бироқ, ўзимиз соғлом ҳолда ёш бемор болажонларга қайта ҳаёт улашиш инсонга ўзгача завқ беради. Мен қатори бугун барча сафдошларимиз “Адолат” СДП ташкил этиб қон  топширишди. Уларнинг кўзларига қараб шундай мамнунлик ҳиссини кўраябман.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+