Ички йўллар тўлиқ асфальтланди

08.10.2019 14:10:05

Бугун одамлар орасида депутатларнинг халққа ҳеч қандай нафи тегаётгани йўқ, деган гапларни тез-тез эшитиб турибмиз. Дарҳақиқат, фуқароларнинг овози билан депутатлик номига эришган депутатларимиз жойларда қандай ишларни амалга оширишмоқда? Ана шундай саволларга жавоб топиш мақсадида партиянинг Сергели туман Кенгашига ташриф буюрдик.

Бу ерда биз Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати Мирлазиз Саидовнинг “Дарё бўйи” маҳалласида олиб бораётган ишларига назар ташладик. Ташриф чоғида маҳалланинг равон йўллари эътиборимизни тортди. Шу мақсадда маҳалла раиси Эркин Худоёровни суҳбатга тортдик. Буни қарангки, суҳбатдошимиз депутат Мирлазиз Саидовнинг маҳалладаги ишлари хусусида тўлиб-тошиб гапира кетди.

– Ҳудудимиздаги ўзгаришларга, кўп қаватли уйлар учун хизмат кўрсатадиган кичик бозорчани, ёшлар учун футбол майдонларини  қайта таъмирлатиб ишга туширишда катта ҳисса қўшди. Буларнинг барчаси депутатнинг саъй-ҳаракатидир. Унинг бошчилигида амалга оширилиб, ҳозирда аҳолига фойдаланиш учун топширилди. Айниқса, ички йўлларни таъмирлаш жараёнида маҳалла аҳли депутатга катта миннатдорчилик билдиришди.

“Адолат-қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида маҳаллаларни ўрганиш чоғида фуқароларнинг асосий эътироз йўлларнинг носозлигидан тушди. Ушбу масалани бартараф этиш мақсадида депутат Мирлазиз Саидов туман Ободонлаштириш бўлимига жорий йилнинг апрель, июнь ойларида депутатлик сўровларини юборди. Ушбу сўровлар тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилиб, 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастури асосида самарали ташкил қилинди. Хусусан, “Дарё бўйи” маҳалласининг 264-мактаб кўчаси, 31-33-кўп қаватли уйларга кириш кўчалари, Нилуфар 3-тор, 4-тор кўчаларининг ички йўлларига тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилди.

Депутатлик сўровида келтирилган кўчаларни депутат билан биргаликда бирма-бир кузатар эканмиз, ҳақиқатдан ҳам ҳудуд йўлларини текис ва равонлигидан кўзимиз қувонди.

– Албатта, буларнинг барчаси одамларимизга қулайлик бўлиши учундир, - дейди суҳбат чоғида депутат Мирлазиз Саидов.   

Кўриб гувоҳи бўлдикки, жорий йилнинг 9 ойи давомида туманда депутат томонидан аҳоли ва ижтимоий объектлар учун талайгина ишлар бажарилган. Энг муҳими қилинган ишларнинг аҳолига нафи тегмоқда. Демакки, масъулият бор экан, бундай ҳудудда қулайлик ва самарадорлик ортиб бораверади.   

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+