Ифтихоримсан, ғуруримсан, она тилим!

20.10.2022 12:10:14

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўз она тилини севади, уни ҳурмат қилади ва эъзозлайди. 1989 йил 21 октябрь куни «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам Давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили давлатимизнинг байроғи герби, мадҳияси каби қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзлари қатори эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 33 йиллиги муносабати билан вилоятимиздаги билим даргоҳларида, меҳнат жамоаларида тил байрамлари ташкил этилмоқда. Бўстонлиқ туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам «Ифтихоримсан, ғуруримсан, она тилим!» деб номланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев иштирок этди. Тадбирда юқори синф ўқувчилари ўзларининг Ватанни ҳамда она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, куй - қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этишди. Ўқувчилар Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси менинг тасаввуримда» мавзусида савол ва жавоб шартлар бўйича ўз билим ва қобилиятларини намоён қилишди.

Беллашувлар якунида танлов натижаларига кўра 1-ўринга 11-Г синф ўқувчиси С. Бахитходжаева, 2-ўринга 11-Г синф ўқувчиси Н. Илхомова ҳамда 3-ўринга 9-Б синф ўқувчиси Н. Эркиновалар сазовор бўлишди.

Тадбир сўнгида «Адолат» СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев томонидан фаол иштирок этган фаол ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад она тилига эътиборни, меҳр-муҳаббатни кучайтириш, тилимизни билишга, миллий ўзликни англашга, қадриятларни эъзозлашга ўргатиш, она тили миллат маънавиятининг кўзгуси эканини эътироф этишдан иборат.

«Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+