Иғволарга учмай соғлом ақл юритиш зарур

31.03.2021 18:03:01

Юртимизда шу кунларда  айримлар  ўзларича инсон ҳуқуқларини рўкач қилиб, ЛГБТ яъни лўттибозларнинг “эркинлик”лари, уларнинг ҳақ ҳуқуқларини талаб қилаётганлигини ижтимоий тармоқларда кўриб турибмиз. Бу ташвиқотларни ўз юртимиздаги баъзи ёшларнинг қўллаб-қувватлаши эса кишини ажаблантиради!?.

Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган оммавий намойишлар ўтказиш бўйича чақириқлар қонун устувор бўлган мамлакатимизда афсуски, айрим инсонларнинг калта ўйлаши натижасида келиб чиққанлиги ҳаммага аён.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари бу номаъқул ишларни назоратга олинганлигини маълум қилди, демак ЛГБТларга фақатгина қалбан норози бўлиб, уларга руҳан норози бўлиб туришимиз етарли.

Юртдошларимиздан соғлом ақл, соғлом фикр билан мулоҳаза юритиш, провокацияга берилмасликлари зарур деб ўйлайман.  Турли хил иғволарга учмаслик керак.  Менинг яна бир таклифим, бу борада ёшларимизга ҳам диний, ҳам ахлоқий билимларни кенг тушунтириб бориш зарурдир. Чунки иш шунгача етиб келди. Мен бизнинг диёримизда бу каби чақириқлар бунчалик очиқ-ойдин бўлади, деб ўйламаган эдим. Улар шу даражага етиб келишган экан, бу тўғрисида ёшларнинг иммунитетини кучайтириш учун ахлоқий тушунчаларни кенгроқ сингдириш йўлларини биргаликда ўйлаб кўришимиз керак.

Бизнинг ёшларимиз шарқона одоб - тарбия олган ёшлардир. Бу каби ёлғон чақириқларга ишонмасликларини, тартибсизликларнинг бу каби кўриниши одоб-аҳлоқ меъёрларининг ҳеч қандай кўринишига тўғри келмайдиган ҳолат эканлигини идрок қилишлари керак.

Ўзбек йигитлари  ўзларининг минг йиллик анъаналарига эга бўлиб, оилали, кучли инсонлар сифатида эл-юрт келажаги учун хизмат қилади деб ҳисоблайман.

Шунинг учун ҳам бу йўлдан адашганларни ҳуқуқ-тартибот ходимларига топшириб, биз ўз ишимиз билан машғул бўлишимиз зарур, деб ўйлайман.

Соҳибжамол КАТТАЕВА,

Ёшлар парламенти аъзоси, партия Сурхондарё вилоят
“Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+