Икки нафар партиямиз депутатлари "Ибратли оила" кўкрак нишони билан тақдирланди

16.05.2024 14:05:49

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан Навоий оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан "Ибратли оила" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси, ушбу танловнинг вилоят босқичида 2022-2023 йилларда мутлақ ғолибликни қўлга киритган икки нафар депутатларимизнинг оилалари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ибратли оила” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.

Жумладан, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Шаҳло Раҳматова 2022 йилда ўтказилган "Ибратли оила" кўрик-танловининг вилоят босқичида мутлақ ғолиб деб топилган. 2023 йилда эса халқ депутатлари Ғазғон шаҳар Кенгаши депутати Ойгул Шариповалар оиласи ғолибликни қўлга киритган.

“Турмуш ўртоғим Сафоқул Ҳасанов билан турмуш қурганимизга 32 йил бўлди. 2024 йил оиламиз учун хайрли бўлди. Хурсандчилигимизни чеки йўқ. Кичик қизим Муаттар Жаҳон тиллари университетининг 3-босқичида таҳсил олади. У яқинда инглиз тили бўйича халқаро даражадаги ILTSдан 7,5 балл тўплади.

Катта қизим Сарвиноз Навоий шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. У бу йил инглиз тилидан ТКТ модулидан C1 даража олди. 70 балл билан тоифага ҳам ўтди. Келиним Навбаҳор туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида технология фанидан ёшларга таълим беради. У ҳам яқинда Турк тилидан B2 даражасини олди”, - дейди партиямиздан халқ депутатлари Навоий Кенгаши депутати Шаҳло Раҳматова.

Шунингдек, маҳалла тизимидаги кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилган ҳамкасбимиз, партиямиз жонкуяри, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғазғон шаҳар Кенгаши раиси Одилжон Шарипов ҳамда халқ депутатлари Ғазғон шаҳар Кенгаши депутати Ойгул Шариповалар 34 йилдан буён аҳилликда мазмунли ҳаёт кечириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги 21.03.2024 йилги Фармонига кўра, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига муносиб кўрилган эди.

Қувонарлиси, ушбу оила жорий йилда давлатимиз томонидан иккинчи кўкрак нишони билан тақдирланишидир. Фурсатдан фойдаланиб, уларни кўп сонли сафдошларимиз, партиядошлар номидан депутатларимизни юксак эътироф билан қизғин муборакбод этамиз.

 


“Адолат” СДП,
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+