Илҳомлантирувчи мукофот

30.08.2021 12:08:37

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинган эди.

Фармон асосида мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар. Аҳамиятли томони, тақдирланганлар орасида "Адолат" СДП Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари ҳам бор.

Самарқанд шаҳридаги Дўстлик уйида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида партия вилоят Кенгашининг матбуот хизмати котиби Лола Сайидова ҳамда бош ҳисобчиси Миркамол Назаровлар ҳам тантанали равишда мукофатланди. Ватанимиз тараққиёти, юрт равнақи йўлидаги фаолиятларига зафарлар тиланди.

- Олиб бораётган камтарона меҳнатларимизга муносиб баҳо берилгани қалбимни қувончга тўлдирди, - дейди партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Лола Сайидова. – Бу эътироф мени янада ташаббускорлик билан ишлашга ундайди, бунданда юксак марраларни забт этишга илҳом бағишлайди.

“Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+