Имзо йиғиш қизғин давом этмоқда

18.08.2021 14:08:10

Барчамизга яхши маълумки, 14 август куни Марказий сайлов комиссияси томонидан Республикамиздаги бешта сиёсий партияга октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди. Сайлов қонунчилигига кўра сиёсий партиялар олдидаги навбатдаги муҳим жараён ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тўлдириш ҳисобланади.

Шу муносабат билан айни дамда жойларда партияларнинг сайловларда иштирокини таъминлашни қўллаб-қувватловчи имзолар тўплаш жараёни қизғин тус олган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳам ушбу жараёнга алоҳида маъсулият билан ёндашмоқда.

Вилоят миқёсида 23 минг нафарга яқин сайловчининг имзосини тўплашимиз керак. Айни пайтда барча туман ва шаҳар кенгашларимиз, бошланғич партия ташкилотларимизда ушбу жараён давом этмоқда. Имзо йиғиш жараёнида фаол, ташаббускор партиямиз аъзолари кучига таянамиз. Бу борада партиямизнинг Аёллар ва ёшлар қаноти, бошланғич партия ташкилотларимиз бизга асосий куч бўлмоқда. Партиямиз аъзолари ва фаолларига имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар, тўғри ва аниқ тўлдирилиши бўйича тушунча ва кўрсатмалар берилган.

Албатта, белгиланган муддат ичида қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тўплаш учун фаоллик ва сиёсий қатъият талаб этилади. Имзо варақаларини ўз вақтида, сифатли қилиб тўлдириш, жараённи самарали ташкил этиш мақсадида партия фаоллари, депутатларидан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, имзо тўплаш жараёни учун масъул этиб белгиланган. Бугун  ҳам вилоят миқёсида 32 фоиздан юқори овоз тўплашга эришдик. Ҳали имзо тўплаш жараёнлари давом этмоқда.

Шерзод ҲУСНИДДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+