Имзо йиғиш жараёни авжида

20.08.2021 17:08:07

Маълумки, жойлардаги партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом” талабларини инобатга олган ҳолда имзо тўплаш жараёнлари Сурхондарё вилоятида ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.

-Мен бу йил илк бор сайловларда иштирок этаман. Юртимиз ҳаётидаги сиёсий жараёнларда менинг ҳам овозим муҳимлигини англаган ҳолда бугун партиямиздан  кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйдим, - дейди БПТ  фаоли Дилноза Асадова.

Шунингдек, имзо тўплаш жараёнлари маҳаллаларда ҳам ташкил этилмоқда. Маҳалла аҳлига янги қабул қилинган сайлов кодекси, имзо варақаларини тўлдириш тартиблари ва партиянинг сайловолди дастури батафсил тушунтирилмоқда.

Сайлов кампаниясида энг муҳим жараён сиёсий партиянинг ўз номзодини рўйхатга олиниши учун сайловчиларнинг имзоларини тўплаш ва уларни текшириш жараёни ҳисобланади. Партия томонидан илгари сурилаётган номзодни қўллаб-қувватлашга қаратилган имзолаш жараёни партия Сурхондарё вилоят Кенгашининг барча туман, шаҳарларида олиб борилмоқда. Партиямизнинг ҳар бир аъзоси сайловчи сифатида ўз имзоларини қўйишмоқда.

Сардорбек ҲАМРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+