Иншолар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди

10.04.2021 11:04:20

«Адолат» СДП ташаббуси билан Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар ва партиямиз сайловолди дастурида белгилаб қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг онгида коррупцияга қарши курашиш иммунитетини пайдо этиш мақсадида умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.

Уч босқичда ўтган ушбу иншолар танловида Қорақалпоғистон Республикасидан жами 20 мингга яқин ўқувчи ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида икки ой давом этган танлов якунларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди. Синфлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак. Чимбой тумани 10-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Хожамуратова Феруза, Нукус шаҳри 31-сонли ихтисослаштирилган мактабининг 7-синф ўқувчиси Полатбаева Гулбану, Беруний тумани 63-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Қурбанбаева Хамида, Мўйноқ тумани 12-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Базарбаева Муслима, Тахиатош тумани 6-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Хайитбоева Азода, Амударё тумани 40-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Бахтиярова Комилаларнинг ёзган иншолари комиссия аъзолари томонидан яхши деб топилди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу танловда энг яхши иншолар адолатли равишда саралаб олинди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+