Иншолар танловининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди

04.04.2021 20:04:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказиб келинаётган “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танловининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.

Бир гуруҳ мутахассис ҳамда экспертлар томонидан кўриб чиқилган иншолар натижаларига кўра Сергели туман 267 мактабнинг 10 синф ўқувчиси Диёра Болтабоева, Учтепа тумани 81-ИДУМнинг 8-синфидан Мадина Анварова, Шайхонтохур туман 42 мактабнинг 10 синфидан Шахризода Мирахмадова, Юнусобод туман 235-мактабнинг 10-синфидан Мадина Содиқовалар I-ўринни, Юнусобод туман 274-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ёқутхон Қодирова, Учтепа туман 116-мактабнинг 8-синфидан Мадина Бахадирова, Бектемир туман 289-ИДУМнинг 11 синфидан Ўғилой Орипова, Яшнобод туман 215-мактабнинг 10-синфидан Хосият Солиевалар II-ўринни, Мирзо Улуғбек туман ФФИДУМнинг 10-синф синф ўқувчиси Зебо Усмонова,  Яккасарой туман 127-мактабнинг 8 синфидан Омина Фархадова, Шайхонтохур туман 42 мактабнинг 9 синфидан  Шахзода Ашурова, Миробод туман 213-мактабнинг 11-синфидан Шаҳризода Болтаевалар III-ўринни қўлга киритишди.

Сараланган ғолиблар партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+