Иншоларда ибрат нишоналари

08.04.2021 20:04:56

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари ўртасида  ўтказилган  “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бир гуруҳ мутахассис ҳамда экспертлар томонидан кўриб чиқилган иншолар натижаларига кўра:

Бўка тумани 2-мактабининг 10-синф ўқувчиси Моҳинур Турғунова, Паркент тумани 19-мактабининг 8-синфидан Мадина Абдураҳимова, Янгийўл тумани 5-мактабининг 7-синф ўқувчиси Мадина Олжабаева, Юқори Чирчиқ тумани 2-мактабининг 7-синфидан Диёра Илёсовалар  I-ўринни;

Ангрен шаҳар 13-мактабининг 7-синф ўқувчиси Нафиса Зоирова, Зангиота тумани 14-мактабининг 11-синфидан Мухлиса Қобилжонова, Янгийўл шаҳрининг 5-мактабининг 8-синф  ўқувчиси Айжан Абдунабиева, Бўстонлиқ туман 28-мактабининг 10-синфидан Сарвара Аристоновалар II-ўринни;

Оҳангарон шаҳар 6-мактабининг 6-синф ўқувчиси Чарос Анвархонова, Бўстонлиқ туман 19-мактабининг 11-синф ўқувчиси Салоҳиддин Ҳайруллаев, Қибрай тумани 34-мактабнинг 7-синфидан  Гулбахор   Фахриддиновалар III-ўринни эгаллашди.

-Танловга катта қизиқиш билан тайёргарлик кўрдим, - дейди Бўка тумани 2-мактабининг 10-синф ўқувчиси Мохинур Турғунова. -  Бу жараёнда янада кўпроқ ўқиб-ўрганиш, изланишга ҳаракат қилдим. Бундай тадбирлар, аввало, ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилади.

Тақдирлаш маросимида танлов ғолибларига партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+