Инсон қадр-қимматини улуғлаш асосий мақсадимизга айланади

05.07.2022 15:07:21

Маълумки, мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи устувор вазифамиз саналмоқда.

Шу ўринда, «Адолат» СДП Урганч шаҳар Кенгаши фаоллари, депутатлари, хайрихоҳлари ҳамжиҳатликда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда пешқадамлар сафида боришмоқда.

Шаҳримиз бўйлаб аҳоли орасида «Конституция-инсон қадри ва фаровон ҳаёт кафолати», «Бош Қомусимиз эътирофи», «Конституциявий ислоҳотларда ташаббускормиз» каби ўнлаб мавзуларда олиб борилаётган учрашув ва тарғибот тадбирлари давомида халқимизнинг конституцион билимлари ва кўникмалари, сиёсий фаоллигини ошиб бораётганини кўрамиз.

Халқимиз бу сиёсий жараёнларни байрамона кутиб олаётганининг сабаблари бор албатта. Давлатимиз томонидан мамлакатимизда 2022 йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб ном берилишинг ўзи фуқароларимизнинг давлатимизга бўлган ишончи ва меҳр-муҳаббатини оширишга замин яратмоқда. Давлат Дастури асосида мамлакатимизда фуқароларнинг яшаш шароитини оширишга қаратилган «Темир дафтар» «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» тизимининг йўлга қўйилиши камбағалликдан чиқаришга муносиб хизмат қилаётганини эътироф этиш жоиздир. Айниқса, тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларга кам фоизли кредитлар ажратилишининг, ногиронлиги бор оилалардаги қизларнинг Олийгоҳларда ўқиши учун ҳамда Магистратурада ўқиётган талабаларни контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилаётгани Халқимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида муносиб аҳамиятга эга бўлганини эътироф этиш ўринлидир.

Қайси соҳага қарамайлик, ўсиш, ривожланиш, юксалиш жиҳатларини кўриб кўзинг қувнайди, эртанги кунга бўлган ишончинг, ишчанлик кайфиятинг ортади.

Эндиликда инсон қадрини улуғлаш, яшаш фаровонлигини янада ошириш мақсадидаги режалаштирилган барча ислоҳотлар Бош Қомусимиз билан мустаҳкамланиб қўйилаётгани фуқароларимизнинг яшаш завқини янада оширишга кафолат бўлади.

Дарҳақиқат, қайси давлатнинг фуқаролари тақдирига эътибори кучли бўлса, шу давлат қудратли ва ривожланишга, тараққий топишга мойил бўлади.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонимиз ана шу жиҳатлари ва тўғри йўлда экани билан тараққий топиб бормоқда.

Рустам БОЛТАЕВ,

«Адолат» СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси,

депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+