Инсон қадри ерга урилмасин

04.07.2022 13:07:53

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасида  кўзда тутилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчаларда инсон, унинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган масалалар асосий ўрин тутади ва инсон қадри улуғланади.

Ҳозирги кунда биз - сиёсий партияларнинг олдига қўйилган энг асосий масалалардан бири – умумхалқ муҳокамасига қўйилаётган Конституциявий Қонун лойиҳаси юзасидан кенг кўламдаги учрашув, тушунтириш ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш ва шу билан бирга шу юртнинг тенг ҳуқуқли ва ўз Ватани тақдирига бефарқ бўлмаган фуқаро сифатида лойиҳа муҳокамасида ўз таклифларимиз билан фаол иштирок этишдир.

Бизнинг партиянинг энг асосий мақсадларидан бири - адолатни қарор топтириш экан, биз инсон қадри ҳамма нарсадан улуғ деган тушунчанинг амалий ифодаси сифатида банклар томонидан инсонга нисбатан ишончсизлик билан қаралиши, арзимаган маблағлар туфайли инсон қадрини ерга урадиган, унинг бўйнига тамға сифатида осиб қўйиладиган, энг ёмон томони, ҳатто асосланмаган қарзларни илиб қўйилиши каби фактларга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги таклифни қонун лойиҳасига киритилишини истаймиз.

Нилуфар Хамиджонова.

"Адолат" СДП Пискент  тумани Кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+