“Инсон қадри” онлайн платформаси халқ фаровонлигига хизмат қилади

06.07.2022 16:07:57

Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти ҳамда, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, “Тараққиёт стратегияси” марказининг ижрочи директори ўринбосари Фарруҳ Абдуҳамидов, сенаторлар, депутатлар, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қатнашди.

фар2_13

Тадбир қатнашчилари эътиборига 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган 7 та устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган 100 та мақсад ҳамда кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

фар3_3

“Инсон қадри” онлайн порталининг имкониятлари, ундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди. “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб борилиши, аҳоли Давлат дастурининг ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкинлиги қайд этилди. Ушбу жараёнларда фарғоналикларни ҳам доимо фаол ва ташаббускор бўлишга чорладилар.

Якунда тадбир иштирокчилари кун тартибидаги масалалар, муҳокамалар юзасидан фикр ва мулоҳазалари, таклифларини билдирди.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+