Инсон  қадри улуғ - Хотира муқаддас

11.05.2022 12:05:15

9 – май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати Урингул Аллабергенова Тўрткўл туманида жойлашган  «Хотира майдони»да туман ҳокимлиги раҳбарлигида ўтказилган  «Хотира ва қадрлаш куни» ва Иккинчи  жаҳон урушида қозинилган ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган  тантанали  байрам тадбирида иштирок этди.

Тадбирда меҳнат фахрийлари, туман Кенгаши депутатлари,  туман мудофаа бўлими ходимлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган ҳолда,  ёдгорлик хиёбонига гулчамбарлар ва гулдасталар қўйишиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизга ҳурмат кўрсатилди.

Қорқалпоқ2

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати Урингул Аллабергенова Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи Ватан уруши фахрийси, 98 ёшли отахон Иван Галенко ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлади.

Ота жуда хам хурсанд ва тетик. Бундай эътибор ва эҳтиром мени янада руҳлантириб, тетиклаштириб юборди. Давлат раҳбарининг эътибори ва бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етишимиз керак - дейди отахон.

қорақалпоқ5

Ҳақиқатдан ҳам – ҳар бир инсонга ҳар бир оилага тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло ривожлана олмайди зеро, тинчлик тараққиёт гаровидир.

Шамшед ҚУТЛЫМУРАТОВ,

«Адолат» СДП Тўрткўл тумани Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+